avatar
Куч
24.01
Рейтинг
+12.90

Амонов Адхам Камолович

Мақолалар

Кан ёки самоцзянь

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Н.Б.Бегалиев, А.М.Туробовларнинг Самарқанд топонимияси китобидан...
КАН  ЁКИ  САМОЦЗЯНЬ...(Тан династияси йилномаларидаги маълумотлар).Турли мамлакатлар орасидаги сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий алоқалар уларнинг топонимиясида ҳам ўз аксини топади. Марказий Осиё халқларининг қўшни ўлкалар билан муносабатда бўлганлигини тасдиқловчи топонимларни ўрганиш Республикамиз тарихининг ёритишда муҳимдир. Жумладан, Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан элчилик муносабатлари эрамиздан аввалги II асрларга бориб тақалади. Чжан Цянь (эрамиздан аввалги 138 -126 йиллар) давридан бошланган алоқалар эрамизнинг II асри ўрталарига қадар давом этди. Кейинчалик узилиб қолган дипломатик муносабатлар V асрга келиб тикланди. Натижада бу даврлардаги  хитой манбаларида ўлкамиз тарихига доир маълумотлар пайдо бўлди.

Мароканд – Смараканса – Самарқанд.

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Н.Б.Бегалиев, А.М.Туробов
Мароканд – Смараканса – Самарқанд...(топонимик манбалар) Машҳур тилшунос В.А.Лившиц Суғд сўзининг фонетик вариантлари Сғуд  ва Суғуд эканлиги ҳақида тўхталиб, Зарафшон водийсининг ҳозирги топонимиясида ўлканинг қадимий талаффузи камдан кам номларда, яъни Сўғду (Яғноб дарёси водийсидаги ном) ва эҳтимол Суғот (ёки Сўғут, Самарқанддан 75 км нарида жойлашган қишлоқ номи) сўзларида сақланиб қолган, дейди.

Чет тили таълими ва замонавий ахборот технологиялари

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
 
            Ўзбекистон Республикаси Презедентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори эълон қилингандан буён ўтган давр мобайнида таълим соҳасининг барча бўғинларида чет тили фанларини ўқитишни тан олинган жахон стандартлари даражасига кўтариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келмоқда. Буни мактабгача таълим муассасаларида, умумий ўрта таълим мактабларида, академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳамда олий таълим муассасаларида чет тили фанларини ўқитиш тизимидаги туб ўзгаришлар мисолида кўришимиз мумкин.

ЧЕТ ТИЛИ ТАЪЛИМИ ВА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Презедентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори эълон қилингандан буён ўтган давр мобайнида таълим соҳасининг барча бўғинларида чет тили фанларини ўқитишни тан олинган жахон стандартлари даражасига кўтариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келмоқда. Буни мактабгача таълим муассасаларида, умумий ўрта таълим мактабларида, академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳамда олий таълим муассасаларида чет тили фанларини ўқитиш тизимидаги туб ўзгаришлар мисолида кўришимиз мумкин.
            Айниқса, мамлакатимиз иқтисодиётининг реал тармоқлари учун хорижий тил мутахассисларини тайёрлайдиган университет ва институтларда чет тилларни ўқитишда умумевропа компетенциясини ўрганиш ва уларни миллий хусусиятларимиздан келиб чиқиб, ҳаётга тадбиқ этиш борасида самарали тадбирлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда.
Ушбу эзгу ишларни амалга оширишда республикамизда ўзининг ўрнига ва илмий салоҳиятига эга бўлган, кўплаб хорижий, нуфузли университетлар, институтлар ва ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган Самарқанд давлат чет тиллар институтида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилди.
Талабаларга чет тили фанларини ўқитишда илғор умумевропа технологияларидан фойдаланиш, таълим жараёнини замонавий дарслик ва ўқув адабиётлари билан  таъминлаш, ўқитишнинг ноанъанавий услубларини амалиётга жорий этиш, қолаваерса, ўқув жараёнида ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланиш ўта муҳим масалалар сирасидандир.
Ахборот асри деб ном олган ва технологиялар тез суръатларда ривожланиб бораётган жамиятнинг барча соҳаларини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Талаба-ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, уларнинг ўз мутахассисликлари бўйича билимларини  такомиллашишида  ахборот маконидан самарали фойдаланишлари, таржимон дастурлари ва мультимедиали ўқув курслари имкониятларидан баҳраманд бўлишлари учун мавжуд имкониятларни янада ошириш мақсадида, институтда чет тилларни ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялар воситалари, виртуал таълим ресурслари, масофали ўқитиш тизимларининг татбиғи борасида илмий изланишлар, халқаро ва  инновацион ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, чет тили фанларини ўқитишда виртуал таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, чет тилларни ўқитишнинг умумевропа дастурларидан фойдаланиш мақсадида Европа Иттифоқининг 2014-2016 йилларга мўлжалланган ТЕМПУС дастури — “Европа тилларини ўқитишни ривожлантириш: замонавий технологиялар асосида ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича магистратура дастурини яратиш”лойиҳаси доирасида ҳам институтнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари хорижлик мутахассислар билан хамкорликда ишламоқдалар.
Олиб борилаётган илмий-педагогик изланишлар натижаларини соҳа мутахассислари билан мухокама этиш, мавжуд муаммолар ечими бўйича хулосалар чиқариш ва келажакда амалга ошириш лозим бўлган ишларни режалаштириш мақсадида жорий йилнинг 17 ноябр куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Узлуксиз таълим тизимида чет тилларни ахборот коммуникацион технологиялар асосида ўқитишнинг илмий-услубий муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.  Ушбу анжуман ташкилий қўмитасига 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари томонидан илмий мақолалар келиб тушди. Анжуманда республикамиз таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан ташқари, қатор хорижий ҳамкорларимиз, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Россия, Украина каби мамлакатларнинг етакчи университетлари олимлари илмий маърузалари билан иштирок этишмоқда.
Ушбу анжуман асосий мақсади чет тилларини ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланишнинг илмий-педагогик муаммоларини муҳокамасига қаратилган. Таълим тизимига ахборот технологиялари интеграциясини олиб кириш, масофали ўқитиш тизимларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, виртуал таълим ресурсларини яратиш бўйича тажрибалар алмашиш каби мавзулардаги маърузалар анжуман дастуридан кенг ўрин олган.
 
 

Moodle масофали ўқитиш тизими

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Moodle – бу ўқитувчилар томонидан онлайн-курсларни яратиш учун махсус ишлаб чиқилган сайт таркибини бошқариш тизими (Content Management System — CMS) дир. Уни кўпинча е-learning тизимларни ўқитишни бошқариш тизимлари (Learning Management Systems — LMS) ёки виртуал ўқитиш воситаси (Virtual Learning Environments — VLE) деб ҳам аташади.



Yosh mutaxassislar – kelajak poydevori

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

               O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2014 yil 6 fevraldagi “O’zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qo’shimcha chora-tadbirlari to’g’risida”gi PQ-2124-sonli qarori hamda kadrlar tayyorlash tizimida bitiruvchilarga oid tegishli qarori ijrosini ta’minlash bo’yicha tadbirlar doirasida Samarqand davlat chet tillar institutida 20 fevral kuni ichki ishlar idoralarida ishlash istagini bildirgan jismonan baquvvat va ma’naviy yetuk faol talabalar bilan  viloyat IIB shaxsiy tarkib bilan ishlash boshqarmasi vakillari A.K.Ro’ziyev, I.Fattoyevlar suhbat o’tkazishdi.


                Mehmonlar uchrashuvda SamDChTIda yaratilgan moddiy-texnik shart-sharoitlar, o’quv-tarbiya jarayonining salmog’i hamda professor-o’qituvchilarninig salohiyatini e’tirof etishib, bu yerda oliy ma’lumot olgan bitiruvchi yoshlarga ehtiyoj va talab kattaligini alohida ta’kidlashdi hamda iqtidorli yoshlarni o’z saflariga taklif etishdi.


                Uchrashuv qiziqarli savol-javoblarga boy bo’ldi. Bunda institut prorektorlari, fakultet dekanlari, bitiruvchilar bilan ishlash bo’yicha mas’ullar va talabalar ishtirok etishdi.